20:38 / 21.08.2024
123

АҚШ давлат котиби: “Исроил Ғазодан қўшинларини олиб чиқишга тайёр”

АҚШ давлат котиби: “Исроил Ғазодан қўшинларини олиб чиқишга тайёр”
Фото: эдам
АҚШ давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен Исроил ҲАМАС билан келишув доирасида Ғазодан қўшинларини олиб чиқишга рози бўлганини маълум қилди.

"Қўшма Штатлар Ғазонинг Исроил томонидан узоқ муддатли босиб олинишини қабул қилмайди. Аниқроғи, келишувда Ғазодан Исроил қўшинларини олиб чиқиш вақти ва жойлари жуда аниқ белгиланган ва Исроил бунга рози бўлган. Мен билганим шу", дейди Блинкен.

У Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишув “яқин кунларда тузилиши кераклигини” таъкидлаган ва Қўшма Штатлар “буни амалга оширишда қўлидан келганича ҳаракат қилишига” ваъда берган.

Axios нашрига кўра, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху аввалроқ мамлакат армияси Ғазонинг жанубий ва марказий қисмидаги иккита ҳудуддан стратегик устунликни сақлаб қолиш учун чекинмаслигини айтган эди.

"Исроил босимга қарамай Филаделфия ва Нетзарим коридорини тарк этмайди. Булар стратегик ҳарбий ва сиёсий активлардир. Бу ҳақда Блинкенга айтдим.Мен уни кўндира олдим деб ўйлайман", деган эди Нетаньяху.

Блинкен 19 август куни Нетаньяху билан учрашгандан сўнг, Исроил Ғазода ўт очишни тўхтатишга тўсқинлик қилувчи келишмовчиликларни бартараф этиш учун Вашингтон тақдим этган келишувни қабул қилганини айтган ва ҲАМАСни ҳам шундай қилишга чақирган. Фаластин фракцияси таклифни рад этмаган, бироқ янги таклиф аввал келишилган шартларни бекор қилганини айтган.

Блинкеннинг баёнотини шарҳлар экан, ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси Сами Абу Зуҳрий АҚШ давлат департаменти раҳбари “ёлғон доирасида қолишни талаб қилаётгани ва бу келишувга эришиш учун уринишлар муваффақиятсизликка учраганининг сабабларидан бири” эканини айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ давлат котиби: “Исроил Ғазодан қўшинларини олиб чиқишга тайёр”