Ереванда мухолифатдаги «Республика» партияси (унинг асосчиси собиқ бош вазир Арам Саркисян) вакиллари Беларус элчихонаси олдида норозилик намойиши уюштириб, дипломатик миссия эшигига тухум, картошка ва помидор улоқтириб: «Арманистондан даф бўлинглар!», деб бақирдилар. Бу ҳақда News.am хабар берди.
Таъкидланишича, акцияга Беларус президенти Александр Лукашенконинг сўнгги баёнотлари сабаб бўлган. У Ереваннинг Ғарб давлатлари билан яқинлашиш истагини танқид қилган эди.
«Сиз Арманистон сиёсатини кўряпсиз. Хўш, бу қанақа сиёсат?! Хўш, арманлар биздан бошқа кимга керак? Улар ҳеч кимга керак эмас. Иқтисодиётини ривожлантириб, ўз ресурсларига эътибор қаратишсин. Франция? Макрон? Эртага Макрон кетади ва ҳамма бу Арманистонни унутади», деган эди Беларус раҳбари.
Беларус ва Арманистон муносабатлари июн ойида мураккаблашди. Лукашенко Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан учрашувда Тоғли Қорабоғни Боку назорати остига қайтариш бўйича операцияни «озодлик уруши» деб атади. Беларус президенти, шунингдек, озарбойжонлик ҳамкасби билан операция бошланишидан олдин унинг натижалари вариантларини муҳокама қилганини тан олди.
Бу баёнотлардан сўнг Арманистон Минскдаги элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олди. Бош вазир Никол Пашинян ўзи ва Арманистон ҳукуматининг бошқа вакиллари Лукашенко президент бўлган пайтда Беларусга «ҳеч қачон бормаслигини» айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди