
Афғонистон шарқидаги Нангарҳар вилоятига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида ИШИД террорчи гуруҳининг камида 29 нафар жангариси ўлдирилган, деб хабар қилган Khaama Press агентлиги.
Маълумотларга кўра, афғон ҲҲК самолётлари ИШИДнинг Хаска Мина, Кот ва Ачин аҳоли пунктларидаги нуқталарига бир неча марта зарбалар берган. Амалиёт чоғида маҳаллий аҳоли ва хавфсизлик кучлари ходимлари жабрланмаган.
Нангарҳар вилоятида ўрнашиб олган ИШИД аъзоларига қарши ҳарбий кампания икки ойлар муқаддам бошланган эди. АҚШ Қуролли кучлари ҳам мазкур минтақада аксилтеррор амалиётлар ўтказиб келмоқда.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар