09:00 / 22.08.2024
97

Трамп суиқасддан кейинги дастлабки митингда ўқ ўтказмас ойна ортида нутқ сўзлади

Трамп суиқасддан кейинги дастлабки митингда ўқ ўтказмас ойна ортида нутқ сўзлади
Фото: Reuters
АҚШда Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп суиқасддан кейин илк бор Шимолий Каролинанинг Эшборо шаҳрида очиқ ҳаводаги сайловолди митингида нутқ сўзлади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Трамп митинг вақти оломондан ўққа чидамли ойна билан тўсиб қўйилди. Воқеа содир бўлган жойдан олинган кадрларга қараганда, бундай ойналар тўғридан-тўғри унинг олдида ва орқасида ўрнатилган.

Етмиш олти кундан сўнг биз бу штатда ғалаба қозонамиз ва Оқ уйни эгаллаймиз”, дея Трамп ўз тарафдорларига маълум қилган.

АҚШ махфий хизмати аввалроқ собиқ президентга назорат қилиш осон бўлган ёпиқ майдонлардан фойдаланишни тавсия қилганди. Трампнинг ҳаётига суиқасд 13 июль куни Пенсилванияда сайловчилар олдидаги нутқи вақтида содир бўлган. Кейинроқ Махфий хизмат 20 ёшли Томас Метю Крукс эканлиги аниқланган гумонланувчини ўлдирганини маълум қилган. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, камида икки киши яраланган. Суиқасд ортидан АҚШ Махфий хизмати раҳбари Кимберли Читл истеъфога чиққан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп суиқасддан кейинги дастлабки митингда ўқ ўтказмас ойна ортида нутқ сўзлади