
Париж Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Разамбек Жамалов Доғистонга қайтди.
Видеода айтилишича, Ўзбекистон эркин кураш терма жамоаси аъзоси Разамбекка федерация томонидан иккита Лее 7 автомобили совға қилинган.
Спортчи ушбу автомобилларни мураббийлари — Муса Сайдулбаталов ва Адам Сайтиевга совға қилди.
Ўз навбатида, доғистонлик тадбиркорлардан бири Разамбекка 5 миллион рубль тақдим этди.
Париж Олимпиадасида Разамбек финалда Япония вакили Такатанини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
Спортчига 200 минг АҚШ доллари, икки қаватли ҳовли ҳамда Tahoe автомобили совға қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар