Фото: Dinopedia
Германиянинг Мюнхен палеонтология музейи олимлари қирғизистонлик ҳамкасблари билан биргаликда Тошкўмир шаҳри яқинидаги тоғ-чўлли ҳудудда теропод гуруҳига мансуб йиртқич динозавр қолдиқларини топишди. Тадқиқот ҳақида ёзилган мақола Zoological Journal of the Linnean Society (ZJLS) илмий нашрида эълон қилинди.
Янги турдаги динозаврга Alpkarakush kyrgyzicus — Қирғиз алпқорақуши, деб ном берилди.
«Alpkarakush kyrgyzicus — Қирғизистон ҳудудида топилган илк теропод динозавр. Унга «Манас» эпосидаги афсонавий улкан қуш — Алпқорақуш номи берилди», — дейилади мақолада.
Фото: Species New to Science
Динозаврнинг тошга айланган қолдиқлари тахминан 165 миллион йил аввал ўрта юра даврида ҳосил бўлган Балбансой қатламининг чўкиндиларида топилди. Таҳлил хулосаларига кўра, баҳайбат калтакесакнинг узунлиги тахминан тўққиз метрга етган ва улкан «қошлар» — бош суягидаги кўз бўшлиғи устидаги катта суяк бўртиғига эга бўлган.
Фото: Reddit
Кўплаб бошқа тероподларга солиштирилган қирғиз динозаври метриакантозавридларга мансублиги ва Шарқий Осиёнинг йиртқич динозаврлари билан узвий боғлиқлиги аниқланган.
Палеонтологлар метриакантозаврид ва тероподларнинг бошқа муҳим гуруҳлари Жануби-Шарқий Осиёда пайдо бўлган ва Марказий Осиё ҳамда Европа орқали бошқа қитъаларга тарқалган, деб тахмин қилишади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди