21:03 / 22.08.2024
196

Мунарбек Сеитбек Уулу “Мисс Қирғизистон” гўзаллик танлови ғолибасига уйланмоқда

Мунарбек Сеитбек Уулу “Мисс Қирғизистон” гўзаллик танлови ғолибасига уйланмоқда
Қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сеитбек Уулу “Мисс Қирғизистон” танлови ғолибасига уйланаётганини маълум қилди.

Қирғизистон бокси тарихидаги илк кумуш медал соҳиби бўлган Мунарбек тез орада тўйи бўлишини айтиб ўтди. Олимпиада олдидан Сеитбек Уулу севган қизига турмуш қуришни таклиф қилган ва мусобақа якунлангач, тўйни ўтказишга ваъда берган. Ижтимоий тармоқларда аллақачон 24 август куни бўлиб ўтадиган тўй маросими анонси бўлган видеолар тарқалган.

Мунарбек Олимпиадада тўртта жанг ўтказиб, уларнинг учтасида ғалаба қозонган. Финалда у ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Ҳалоковга қарши жанг қилганди. Якунда Абдумалик очколар эвазига ғалаба қозонган.

Мунарбекка Олимпиада давомида ўзбекистонлик Акмал Ҳасанов мураббийлик қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Мунарбек Сеитбек Уулу 2023 йил жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритиб, мамлакати тарихида бундай совринни қўлга киритган илк боксчига айланганди. Қирғизистонлик спортчилар Париждан умумий олтита медал билан қайтди: иккита кумуш ва тўртта бронза.

Париждаги Олимпиадага йўл олган 16 нафар қирғизистонлик спортчилардан 10 нафари совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Қирғизистон совриндорларни 82.000 доллар (кумуш медал соҳиблари) ва 58.600 доллар (бронза медалини қўлга киритганлар) мукофот пуллари билан тақдирлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мунарбек Сеитбек Уулу “Мисс Қирғизистон” гўзаллик танлови ғолибасига уйланмоқда