Душанбеда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўкаев ва Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон учрашуви бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиёнинг икки давлати ўртасида иттифоқчи давлат мақомини мустаҳкамланган битим тузилди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.
«Ушбу тарихий ҳужжат биз учун янги уфқларни очади ва кўп қиррали алоқаларни янада кенгайтириш учун асос яратади», — дея Қозоғистон президентининг сўзларини келтиради нашр. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон эса келишув имзоланиши икки Марказий Осиё давлатининг туб манфаатларига жавоб беришини таъкидлади.
Имзоланган келишув Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни чуқурлаштиришни назарда тутади. Томонлар минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларида ўзаро ёрдамга келишиб олдилар.
Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари қўшма инфратузилма ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди