22 август куни Украина Қуролли Кучлари Россиянинг Краснодар ўлкасидаги "Кавказ" портига зарба берди. "База" Телеграм канали обуначиларга асосланиб, бандаргоҳ устида қалин тутун устуни пайдо бўлганини хабар қилган.
Украина қуролли кучлари томонидан зарба берилган "Кавказ" портидаги паромда 30 та ёқилғи баки бўлган. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси, Темрюк тумани раҳбари Фёдор Бабенков ўзининг Телеграм-каналида ёзди.
Унга кўра, маҳаллий вақт билан соат 16:30 да портда турган темир йўл паромига ҳужум уюштирилган.
Воқеа жойида 12 та ўт ўчириш бригадаси, 3 та тез тиббий ёрдам бригадаси, Темрюк тумани авария-қутқарув хизмати қутқарувчилари ҳамда бошқалар ишламоқда.
Паромда беш киши ҳам бўлган, уларнинг тақдири ҳозирча аниқ эмас. Паромнинг ўзи ҳужум оқибатида чўкиб кетгани маълум қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди