Фото: Видеодан кадр
Украина авиацияси Американинг юқори аниқликдаги GBU-39 бомбаларидан фойдаланган ҳолда Курск вилоятидаги россияликларнинг взвод таянч пунктига ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина авиацияси қўмондони Николай Олешук маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳужум 22 август куни амалга оширилган. Натижада дронларни бошқариш маркази, радиоэлектрон кураш бўлинмаси, техника, қуроллар ва 40 нафаргача рус ҳарбийси йўқ қилинган. GBU-39 ёки GLSDB — АҚШнинг юқори аниқликдаги бошқариладиган авиабомбаси. У ҳарбий ёрдам доирасида Украина армиясига етказиб берилган.
Авиабомбанинг оғирлиги 130 килограмм бўлиб, максимал таъсир радиуси 110 километрни, нишонга уриш аниқлиги эса 5 метрдан 8 метргача оралиқни ташкил этади.
Аввалроқ Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Украина учун Ғарб қуролларидан фойдаланишга қўйилган чекловларнинг бекор қилиниши тинчлик ҳаракатларига ёрдам беришини айтганди. Украина президенти Владимир Зеленский мазкур қуроллардан Россия ҳудудида фойдаланишга қўйилган чекловни бекор қилишга чақирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди
Польша Украинага қўшинлар юборишдан бош тортди
Россияда ўзбекистонлик блогер қўлга олинди