Фото: Видеодан кадр
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик эркак жанжал оқибатида Қирғизистон фуқаросини пичоқлади. Бу ҳақда “78.ru” хабар берди.
Ҳодиса 21 август куни Луначарск проспектида юз берган. Қонга беланган Қирғизистон фуқаросини йўлда ўткинчилар кўриб қолган. Улар дарҳол тез ёрдам ва полициячини чақирган. Шифокорлар қирғизистонлик мигрант кўкрак қафаси қисмидан жароҳат олганини аниқлаган. Унга юрак соҳасида қон қуйилиши ташхиси қўйилиб, оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Полиция зудлик билан гумонланувчининг шахсини аниқлаб, 44 ёшли ўзбекистонлик ишсиз мигрантни қўлга олган. У Қирғизистондан келган 33 ёшли шахс билан жанжаллашиб, жабрланувчини пичоқлаган ва қочишга уринган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ўзбекистон фуқароси ўз ватанида судлангани маълум бўлган. Бундан ташқари, ҳар иккала мигрант ҳам миграция рўйхатида турмайди ва ҳеч қаерда ишламайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди
Польша Украинага қўшинлар юборишдан бош тортди
Россияда ўзбекистонлик блогер қўлга олинди