15:20 / 23.08.2024
79

Путин Украинани Курск АЭСга ҳужум қилишга уринишда айблади

Путин Украинани Курск АЭСга ҳужум қилишга уринишда айблади
Фото: IMAGO/ITAR-TASS
Россия президенти Владимир Путин Украинани Курск атом электр станциясига ҳужум қилишга уринганликда айблади. «Душман бугун тунда АЭСга зарба бермоқчи бўлди», — дея унинг Украина қуролли кучларининг 22 август, пайшанба куни Курск вилоятидаги ҳужум операциясига бағишланган йиғилишдаги сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС давлат агентлиги.

Путин ўз айбловлари бўйича ҳеч қандай далил келтирмади. Унинг сўзларига кўра, Москва Атом энергияси бўйича халқаро агентликни (АЭХА) хабардор қилган, унинг мутахассислари вазиятни баҳолаш учун воқеа жойига келиши керак.

Бир неча соат аввал Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов Украина қуролли кучларининг Курск вилоятида давом этаётган ҳарбий амалиёти фонида минтақа бир қанча шаҳарларида темир-бетон бошпаналар ўрнатиш бошланганини маълум қилганди - гап атом электр станцияси жойлашган Курск, Железногорск ва Курчатов ҳақида кетяпти.

АЭХА бош директори Курск АЭСга боради

Куни кеча АЭХА бош директори Рафаэл Гросси келаси ҳафта Москва таклифига биноан Курск атом электр станциясига ташриф буюриш ниятида эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, станция ҳозирда «техник жиҳатдан Украина қуролли кучларининг артиллерияси масофасида».

Курск АЭС - Россиядаги энг йирик электр станцияларидан бири. У тўртта энергия блокидан иборат бўлиб, улардан иккитаси Украина қуролли кучларининг минтақадаги фаол ҳаракатлари фонида ишлашда давом этмоқда. "Росатом" 8 август куни АЭС ҳудудидан уриб туширилган ракеталарнинг бўлаклари топилганини маълум қилди. Украина ташқи ишлар вазирлиги Украина қуролли кучлари Курск атом электр станциясига ҳужум қилишни режалаштирмаётгани ва ҳужум қилишни хоҳламаслигини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Украинани Курск АЭСга ҳужум қилишга уринишда айблади