
Фото: Reuters
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампни Аризонада штатидаги сайловолди тадбирида ўлдириш билан таҳдид қилган эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда полицияга таяниб, Fox News хабар берди.
Қўлга олинган шахс 66 ёшли Роналд Ли Сивруд ҳисобланди. У икки кун давомида ижтимоий тармоқларда Трампга таҳдид қилган постларни жойлаштирган. Эркакнинг аввалги қонунбузарликлари қаторида маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, кейин шу иш бўйича судга келмаслик, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан қочиш ва боланинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноят учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таслим бўлмаслик бор.

Фото: BBC
“Унинг Пенсилваниядаги (Трампга нисбатан июль ойида суиқасд содир этилган жой) суиқасд билан ҳеч қандай алоқа аниқланмади ва биз маҳаллий, давлат ва федерал идоралар билан ҳамкорлик қилмоқдамиз”, дейди полиция.
Ҳибсга олинган шахсга қарши ҳозирча ҳеч қандай айблов қўйилмаган.
Трампга суиқасд
Трампнинг ҳаётига суиқасд 13 июль куни Пенсилванияда сайловчилар олдидаги нутқи вақтида содир бўлган. Кейинроқ махфий хизмат 20 ёшли Томас Метю Крукс эканлиги аниқланган гумонланувчини ўлдирганини маълум қилган. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, камида икки киши яраланган. Суиқасд ортидан АҚШ Махфий хизмати раҳбари Кимберли Читл истеъфога чиққан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар