Фото: Reuters
Исроил Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг Ғазо секторига ташриф буюришига қаршилик қилди. Маълумотни Фаластин президентининг халқаро алоқалар бўйича маслаҳатчиси ва унинг махсус вакили вазир Риёд ал-Маликий тасдиқлади.
Сиёсатчи мазкур тақиқ Исроилнинг анклавни босиб олганини исботлашини айтган.
"Биз улардан рухсат сўрамадик. Президентнинг Ғазога боришини эълон қилдик. Шу заҳотиёқ Исроил жавоби келди, унда улар президент Маҳмуд Аббоснинг Ғазога киришига йўл қўймасликларини айтди. Бу Ғазо Исроил ҳарбий ишғоли остида эканини англатади. Аммо, биз президент Фаластин ҳудудининг исталган қисмига ташриф буюриши учун Исроил босқинчиларидан рухсат сўрамаймиз. Бу аниқ", деди Риёд ал-Маликий.
Унинг сўзларига кўра, Фаластин ҳукумати ишғолнинг мавжудлигини тан олса-да, бундай вазиятга кўникишни истамайди.
"Аббос Исроилнинг унга Ғазога боришига рухсат бермаслигини олдиндан биларди. Буни бартараф қилиш учун у БМТ Хавфсизлик кенгашидан ёрдам ва хавфсизлик кафолатлари сўраган", дея изоҳ берди ал-Маликий.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос 15 август куни Ғазога ташриф буюриш ниятини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди
Польша Украинага қўшинлар юборишдан бош тортди
Россияда ўзбекистонлик блогер қўлга олинди