20:42 / 23.08.2024
63

Россия ва Хитой спортни сиёсийлаштиришга қарши чиқди

Россия ва Хитой спортни сиёсийлаштиришга қарши чиқди
Фото: “РИА”
21 август куни Москвада Россия ва Хитой ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги 29-учрашуви доирасида Россия Бош вазири Михаил Мишустин ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашув якунлари бўйича қўшма баёнот эълон қилинди.

Россия ва Хитой спортни сиёсийлаштиришга ва спортчиларни фуқаролиги, тили, дини, сиёсий ва бошқа эътиқодлари, ирқий ёки ижтимоий келиб чиқишига кўра камситиш воситаси сифатида фойдаланишга йўл қўймайди. Жаҳон ҳамжамиятини спорт қадриятларига жавоб берадиган тенг ҳуқуқли халқаро ҳамкорликка ундайди”, дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, томонлар ШҲТ ва БРИКС ассоциациялари ва улар шафелигида ўтказилаётган тадбирларнинг мамлакатлар ўртасидаги спорт алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, олимпия, ноолимпия, паралимпия ва миллий спорт турларини ривожлантиришдаги ролига катта аҳамият беришини таъкидлади.

Маълумот учун, Россия делегацияси Париждаги Олимпиадада иштирок этмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ва Хитой спортни сиёсийлаштиришга қарши чиқди