08:37 / 24.08.2024
50

Австралияда балиқчилар тўрига илиниб қолган 13 метрли китга ёрдам кўрсатилди

Австралияда балиқчилар тўрига илиниб қолган 13 метрли китга ёрдам кўрсатилди
Фото: CNN
Дунёнинг энг гавжум бандаргоҳларидан бири думига балиқчилар тўри ўралиб қолган ёш букри китни қутқариш бўйича ўтказилган операцияга «саҳна» вазифасини ўтади, деб хабар беради CNN.

Қурқарувчилари Сидней бандаргоҳида 13 метрли кит пайдо бўлгани ҳақидаги сигналдан илк бор 22 август куни, Orrca волонтёрлар гуруҳи орқали хабар топган. Янги Жанубий Уэлснинг китга ёрдам кўрсатиш бўйича жамоаси унга GPS-трекер ўрнатган, бироқ кўп ўтмай қурилма тушиб кетган.

Операция кеч тушиб қолгани боис тўхтатилган, аммо кит эртаси, 23 август тонгида яна бандаргоҳда пайдо бўлган. Маҳаллий ОАВ вертолётдан туриб китга ёрдам бериш учун унга яқинлашишга уринаётган қутқарувчилар ишини тўғридан-тўғри трансляция қилиб турган.

«Бу кит билан боғлиқ муаммо шунда эдики, у энергияга тўлиб-тошганди. Яқинлашиб, тўрни китга шикаст етказмаган ҳолда қирқишимиз учун уни чарчатишга роса уриндик», — дейди қутқарув гуруҳи раҳбари Люк Максуини.

Қутқарувчилар резина қайиқлар ёрдамида китни секинлатишга ҳаракат қилган. Унга етарлича яқин боришгач, махсус кесувчи қурилмалардан фойдаланилган.

Маълумотларга кўра, букри китлар Сидней йўналиши бўйлаб кўчишни амалга оширади. Йўл-йўлакай улар балиқчилар тўрларига илиниб ҳам қолади. Китни қутқариш бўйича операция Сидней бандаргоҳининг асосий транспорт йўлида ўтказилган, бу йўналиш орқали Серкюлар-Кидан Менлига мунтазам паромлар қатнайди.

Расмийлар чегара зонасини ўрнатган бўлиб, кемаларни узоқроқда туриш кераклиги ҳақида огоҳлантирган, шунга қарамай, бу портлар орасидаги алоқаларга таъсир кўрсатмаган. «Биз бутун операцияни йўловчи ва юк паромлари қатновини тўхтатмаган ҳолда амалга оширдик», — дейди қутқарувчилардан бири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда балиқчилар тўрига илиниб қолган 13 метрли китга ёрдам кўрсатилди