Фото: “Tribune.cоm”
БАА Афғонистон элчисининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди, дея Амирлик ТИВ вакили маълум қилди.
Вазирлик хабарида айтилишича, Афғонистон элчиси Мавлавий Бадриддин Ҳаққоний Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири ўринбосари Сайф Абдулла ал Шамсийга ишонч ёрлиқларини топширган.
Бадриддин Ҳаққоний Афғонистон ва БАА ўртасидаги муносабатларни тарихий деб таърифлаб, мамлакатнинг доимий ҳамкорлиги ва ёрдами учун миннатдорлик ва мамнуният изҳор этган.
БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари Сайф Абдуллоҳ ал Шамси ҳам БАА ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар жуда муҳим экани ва икки давлат ўртасидаги икки томонлама муносабатлар янада яхшиланиб, мустаҳкамланишига умид билдирган.
Шу билан бирга, БАА “Толибон” ҳукуматини тан олганини расман эълон қилмаган.
Август ойи бошида БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид ал Наҳаён Абу-Дабида Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари Муҳаммад Ҳасан Охунд билан учрашган эди, у ўша вақтда Абу-Дабидаги клиникалардан бирида даволанаётган бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга ўзини қутқаришнинг ноодатий усулини таклиф қилишди
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади