Фото: AP
Оқ уй Курск вилоятидаги операция муносабати билан Украина Қуролли кучларига ёрдамни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
“Америкаликларга кўра, улар Киевнинг умумий ҳужум стратегиясига ишончи комил эмас ва Украинанинг Америка қуролларига қарамлиги АҚШ ва НАТОнинг Россия билан тўғридан тўғри можаросининг кучайиши қўрқувини жонлантирди”, дейилади хабарда.
Исмини ошкор этмаган америкалик расмий журналистларга АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украина армиясининг Курск яқинидаги ҳаракатлари туфайли Украинага бўлажак ҳарбий ёрдам пакетлари ҳажмини ўзгартириш бўйича ички мунозараларни ўтказаётганини айтган.
Яна бир америкалик расмийга кўра, Вашингтон ҳалигача Киевнинг Курск вилоятидаги операция бўйича аниқ режалари ҳақида билмайди.
6 август куни Украина ҚК бўлинмалари Курск вилоятидаги ҳудудларни эгаллаб олиш мақсадида ҳужумга ўтган эди. 22 август куни Украина авиацияси Американинг юқори аниқликдаги GBU-39 бомбаларидан фойдаланган ҳолда Курск вилоятидаги россияликларнинг взвод таянч пунктига ҳужум қилгани хабар берилганди.
Натижада дронларни бошқариш маркази, радиоэлектрон кураш бўлинмаси, техника, қуроллар ва 40 нафаргача рус ҳарбийси йўқ қилинган. GBU-39 ёки GLSDB — АҚШнинг юқори аниқликдаги бошқариладиган авиабомбаси. У ҳарбий ёрдам доирасида Украина армиясига етказиб берилган.
Авиабомбанинг оғирлиги 130 килограмм бўлиб, максимал таъсир радиуси 110 километрни, нишонга уриш аниқлиги эса 5 метрдан 8 метргача оралиқни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга ўзини қутқаришнинг ноодатий усулини таклиф қилишди
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади