14:31 / 25.08.2024
41

“Ҳизбуллоҳ” Исроил ҳудудига 300 дан ортиқ ракета учирди

“Ҳизбуллоҳ” Исроил ҳудудига 300 дан ортиқ ракета учирди
Фото: AP Photo
“Ҳизбуллоҳ” 25 август куни Исроил армияси позицияларига 320 дан ортиқ ракета учиргани ҳақида хабар берди.

Маълум қилинишича, бу Исроилга қарши жавоб зарбаларининг биринчи босқичи бўлиб, 11 та нишон тор-мор этилган. Улар орасида “САХАЛ”нинг Майрун, Заатун ва Саҳел базалари ва босиб олинган Голан тепаликларидаги иккита база, шунингдек, учта казарма ва бир нечта кучли нуқталар бор эди.

Биринчи босқич муваффақиятли якунланди. Бу Исроил ҳудуди чуқурлигидаги асосий нишонга учувчисиз самолётларнинг парвозини таъминлаш учун Исроил казармалари ва кучли нуқталарига ҳужумлар босқичидир. Дронлар режалаштирилганидек учирилди”, дейилади хабарда.

“Ҳаракат” Telegram-каналида айтилишича, “Ҳизбуллоҳ” шу тариқа Байрут яқинида ўз ҳарбий қаноти қўмондони Фуад Шукр ўлдирилганига “дастлабки жавоб”ни бераётганини билдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё