Фото: Reuters
Россия ҳукумати ва президент администрацияси мутасаддиларига, шунингдек, айрим ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига Telegram'даги иш ёзишмаларини ўчириш буюрилди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Baza хабар берди.
Манбаларга кўра, Россия Мудофаа вазирлигининг энг юқори амалдорлари ва айрим йирик россиялик тадбиркорлар ҳам худди шундай буйруқ олган. Baza томонидан сўров ўтказилган айрим амалдорлар ҳозирча ёзишмаларни ўчириш бўйича кўрсатма олмагани, лекин уларни иш ҳафтаси бошида кутишаётганини айтган.
Telegram асосчиси Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлгандан сўнг, Россиянинг баъзи ҳарбий мавзудаги каналлари мессенжер уруш пайтида россиялик ҳарбийлар томонидан фаол фойдаланилаётганини таъкидлади.
“Атрофингизда Россия Қуролли кучлари жанговар бошқарувининг катта қисми ўтирган пайтда Францияга учиб кетишнинг маъноси йўқ. Ҳамкорлик қилишингизни сўраб қолишлари мумкин”, деган ҳарбий эксперт Илья Крамник.
Telegram асосчисининг ҳибсга олиниши
24 август куни кечқурун Павел Дуров Озарбайжондан хусусий самолётда Парижнинг Ле Бурже аэропортига қўнганида ҳибсга олинди. Франция оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, бунга Telegram фаолияти сабаб бўлди.
Дуров Telegram'да модерациянинг йўқлиги, ушбу тармоқда содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатлар, жумладан, гиёҳванд моддаларни тарқатиш, болалар порнографияси, фирибгарлик ва бошқа айбловлар учун қидирувга берилган. У француз ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилмагани сабабли унга ҳибсга олиш ордери чиқарилган. Франция фуқароси сифатида Дуровга 20 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солмоқда. У экстрадиция қилиниши мумкин эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади