Фото: Telegram / Дуров
Россия элчихонаси Франция расмийларидан ҳибсга олинган Telegram асосчиси Павел Дуровнинг олдига консуллик ходимларини киритишни талаб қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
“Бугунги кунга қадар, Франция томони ҳамон бу масала юзасидан ҳамкорлик қилишдан ўзини четга олмоқда”, дейилади элчихона хабарида.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова дипломатлар Дуров ҳибсга олингани ҳақида хабар топиши биланоқ, Франция томони билан “зудлик билан” боғланганини маълум қилди.
“Муаммо шундаки... Павел Дуров Франция фуқаролигига эга. Шу сабабли, Париж ва Франция учун у аввало ўз мамлакатининг фуқароси ҳисобланади”, деди Захарова.
Россия элчихонаси, шунингдек, Павел Дуровнинг адвокати билан алоқада эканлигини қўшимча қилди. Дуровнинг манфаатларини француз адвокати ҳимоя қилмоқда, бироқ унинг шахси очиқланмаган.
Telegram асосчисининг ҳибсга олиниши
24 август куни кечқурун Павел Дуров Озарбайжондан хусусий самолётда Парижнинг Ле Бурже аэропортига қўнганида ҳибсга олинди. Франция оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, бунга Telegram фаолияти сабаб бўлди.
Дуров Telegramда модерациянинг йўқлиги, ушбу тармоқда содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатлар, жумладан, гиёҳванд моддаларни тарқатиш, болалар порнографияси, фирибгарлик ва бошқа айбловлар учун қидирувга берилган. У француз ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилмагани сабабли унга ҳибсга олиш ордери чиқарилган. Франция фуқароси сифатида Дуровга 20 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солмоқда. У экстрадиция қилиниши мумкин эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди