Фото: Al Jazeera
Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи 25 августга ўтар кечаси Исроилга ракета ва учувчисиз самолётлар билан кенг кўламли ҳужум қилди.
Al Jazeera телеканали хабарига кўра, гуруҳ «Катюша» тизими орқали 320 дан ортиқ ракетани Исроил ҳарбий базалари ва қўшинлари жойлашган ҳудудларга отганини даъво қилмоқда.
«Ҳизбуллоҳ» бу ҳужумни Исроилга қарши янги операциянинг «биринчи босқичи» ва 30 июл куни Исроилнинг Байрутга берган зарбаси оқибатида ўлдирилган гуруҳ қўмондонларидан бири Фуад Шукр учун қасос олиш деб атади.
Исроил армияси (ЦАҲАЛ) берган маълумотларга кўра, «Ҳизбуллоҳ» Исроилга 210 га яқин ракета отган ва 20 та дрон учирган. Баъзи снарядлар уриб туширилган, бошқалари нишонга тегиб, ҳалокат ва жароҳатларга олиб келган. Кўплаб ракеталар ташландиқ жойларга тушган.
Ўз навбатида ЦАҲАЛ Ливан ҳудудига огоҳлантирувчи зарбани берди.
«Исроил Ҳарбий-ҳаво кучларининг 100 га яқин қирувчи самолётлари Исроилнинг шимолий ва марказий қисмини бомбардимон қилишни режалаштирган минглаб «Ҳизбуллоҳ» ракета тизимларига зарба берди ва йўқ қилди», дейилади ЦАҲАЛ хабарида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Судланган барча мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш ташаббуси Давлат думасига киритилади
Австралияда балиқчилар тўрига илиниб қолган 13 метрли китга ёрдам кўрсатилди
Украина АҚШ бомбалари билан Россия ҳудудига зарба берди (видео)
Қозоғистон ташқи сиёсатини танқид остига олган Лукашенкога эътироз билдирди
Стратосферадан интернет тарқатадиган улкан дирижабл синовдан ўтказилди
Исроил Фаластин президентига Ғазога киришни тақиқлади
Илон Маск миллионлаб одамларга нейрочип ўрнатмоқчи
Исроил ҳарбийлари Ғазодаги масжидда Қуръонни ёқиб юборди (видео)