date
views 60

Павел Дуровни вақтинча ҳибсда сақлаш муддати 48 соатга узайтирилди

Павел Дуровни вақтинча ҳибсда сақлаш муддати 48 соатга узайтирилди
Фото: РИА Новости
Павел Дуровни вақтинча ҳибсда сақлаш муддати 48 соатга узайтирилди, деб хабар берди AFP ўз манбасига асосланиб.

Франция суди тегишли қарорни 25 август куни кечқурун қабул қилди. Сўроқ учун ҳибсга олиш муддати 96 соатдан ошмаслиги керак — бу вақтдан кейин Дуров ё озод қилинади ёки унга нисбатан айблов эълон қилинади, дейилади агентлик хабарида.

Демак, Дуров 28 августгача ҳибсда сақланади, муддат тугагач, унга айблов эълон қилинади. Тадбиркорга яқин манбалар маълумотига кўра, адвокатлар гаров эвазига қўйиб юбориш ёки уй қамоғига жўнатишни сўрашлари мумкин. Француз матбуоти хабарларига кўра, Дуров катта эҳтимол билан тергов давомида ҳибсда сақланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Павел Дуровни вақтинча ҳибсда сақлаш муддати 48 соатга узайтирилди