Фото: AP Photo
Telegram жамоаси 25 август куни мессенжер асосчиси Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишига муносабат билдирди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Компаниянинг таъкидлашича, Telegram “Европа Иттифоқи қонунларига тўлиқ риоя қилади”, контентни модерация қилиш эса “соҳа стандартларига мос келиб, доимий равишда такомиллаштирилмоқда”. Шунингдек, компания бош директорининг “яшириш учун ҳеч нарсаси йўқлиги ва у мунтазам равишда Европа бўйлаб саёҳат қилиши” айтилган.
Дуров ёки платформа Telegram фойдаланувчиларнинг суиистеъмолликлари учун жавобгар экани ҳақидаги даъволарни Telegram жамоаси “абсурд” деб атаган ва “бу вазиятнинг тезда ҳал этилишини” кутаётганини билдирган.
Манбаларга кўра, Франция суд ҳокимияти Павел Дуровни қамоқда сақлаш муддатини узайтирган. Терговга яқин манба бу тергов судьясининг қарорига кўра максимал 96 соатгача узайтирилиши мумкинлигини айтмоқда.
Бу муддат тугагач, судья шахсни озод қилиш ёки унга айблов қўйиш ва қамоқда сақлаш муддатини узайтириш тўғрисида қарор чиқариши мумкин.
Франция расмийлари Дуровнинг ҳибсга олинишига изоҳ бермади
Telegram баёноти Павел Дуров Озарбайжондан Парижга қайтганида Ле Бурже аэропортида қўлга олингандан деярли бир кун ўтиб эълон қилинди. Бу ҳақида Франция оммавий ахборот воситалари хабар берди. Уларнинг маълумотларига кўра, ордерга Дуровнинг мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани, шунингдек, Telegramдаги контентни етарлича модерация қилмагани сабаб бўлган.
Дуров мессенжерда содир бўлаётган ноқонуний фаолиятда, хусусан, гиёҳванд моддалар савдоси, терроризм, болалар порнографиясини тарқатиш, фирибгарлик ва жиноятчиликнинг бошқа бир қатор соҳаларида иштирок этишда гумон қилинмоқда. Шу билан бирга, Франция ҳукумати тадбиркорнинг ҳибсга олинишига изоҳ бермади.
Париж прокуратураси 26 август душанба куни матбуот учун баёнот эълон қилади. Россиянинг Франциядаги элчихонаси эса Франция ҳукуматидан Павел Дуровнинг олдига консуллик ходимларини киритишни талаб қилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Судланган барча мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш ташаббуси Давлат думасига киритилади
Украина АҚШ бомбалари билан Россия ҳудудига зарба берди (видео)
Австралияда балиқчилар тўрига илиниб қолган 13 метрли китга ёрдам кўрсатилди
Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакили бўлди
Ўзбекистонда янги ўқув йилининг бошланиш саналари маълум бўлди
Ўзбек "Эл Классико"си ва "Навбаҳор" - "Насаф" баҳси қачон ўтказилади?
Ўзбекистонда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилмоқда?
Ким Чен Ин учувчисиз қурилмалар синовларига шахсан раҳбарлик қилди