10:13 / 26.08.2024
22

Киев Украина билан чегарада Беларус қўшинлари тўпланганини эълон қилди

Киев Украина билан чегарада Беларус қўшинлари тўпланганини эълон қилди
Фото: DW
Украина разведкаси маълумотларига кўра, Беларус машғулотлар ниқоби остида Украина билан чегара яқинида муҳим миқдорда шахсий таркиб ва ҳарбий техникани тўплаган. Бу ҳақда 25 август, якшанба куни Киевдаги ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Идора маълумотларига кўра, гап Украинанинг шимолий чегаралари яқинидаги Гомел вилоятида махсус операциялар кучлари, танклар, артиллерия, ЯЎРТ ва ҲҲМни тўплаш ҳақида кетмоқда. Шунингдек, Беларус ҳудудида «Вагнер» ХҲК ёлланма аскарлари аниқланган», дея маълумот берди вазирлик.

Украина ташқи ишлар вазирлиги Беларус ҳукуматини «Москва босими остида фожиали хатоларга йўл қўймасликка», ҳарбий қўмондонликни эса «нодўстона ҳаракатлар»ни тўхтатишга ва армияни Украина чегараларидан олиб чиқишга чақирди.

Чегара бузилган тақдирда, Украина «ўзини ҳимоя қилиш чораларини» кўради ва Беларус қўшинларининг барча концентрацияси «Украина қуролли кучлари учун қонуний нишонга» айланади. «Украина ҳеч қачон Беларус халқига қарши нодўстона ҳаракатлар қилмаганини ва қилмоқчи эмаслигини таъкидлаймиз», — дейилади баёнотда.

18 август куни Беларус раҳбари Александр Лукашенко армиянинг деярли учдан бир қисми Украина билан чегарага жойлаштирилганини маълум қилди. Шунингдек, у Брестдан Гродногача бўлган ҳимоя чизиғи шакллантирилиши ҳақида маълумот берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киев Украина билан чегарада Беларус қўшинлари тўпланганини эълон қилди