date
views 216

Зеленский қочоқ депутат туфайли шошилинч йиғилиш ўтказади

Зеленский қочоқ депутат туфайли шошилинч йиғилиш ўтказади
Фото: Украина президенти офиси
Украина президенти Владимир Зеленский 26 август куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бир қатор тузилмалар раҳбарлари билан шошилинч йиғилиш ўтказади. Мазкур йиғилиш хоинлар ва уларнинг Украинадан қочишига бағишланади.

"Давлатга қарши фаолият юритаётган шахслар ҳақида гапирадиган бўлсак: Россия тажовузига кўмаклашган ёки уни оқлаган Украина хоинлари, жавобгарликдан қочиб, Украинадан чиқиб кетганлар. Давлат бундай шахслар бўйича аниқ жавоблар олиши зарур", дея таъкидлади Зеленский.

Украина президенти уларнинг барчаси, қаерга яширинмасин ёки қаерга қочмасин, ўзларига муносиб жазони олишлари шартлигини айтди.

Зеленский ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жумладан, Хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат тергов бюроси раҳбарлари иштирокида мажлис ўтказишни белгилаган. Шунингдек, унда Коррупцияга қарши кураш миллий бюроси ва Махсус прокуратура бошлиқлари, Давлат чегарани қўриқлаш хизмати раиси, бош прокурор ҳамда разведка вакиллари ҳам иштирок этади.

Ушбу учрашувда кўп нарсаларни муҳокама қилиш ва хулосалар чиқариш керак”, деди сиёсатчи.

Маълумот ўрнида, халқ депутати Артём Дмитрук 24 август куни Молдовада кўриниш берди. У чегарани ноқонуний кесиб ўтгани ҳақида ариза ёзган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский қочоқ депутат туфайли шошилинч йиғилиш ўтказади