Фото: Одесса вилоятидаги Украина фавқулодда вазиятлар хизмати
Россия қўшинлари Украинага оммавий ракета ва дронлар билан ҳужум қилди. 26 август куни тонгда бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужумидан тревога янгради. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Украина энергетика вазири Герман Галушенконинг сўзларига кўра, ҳужум мақсади энергетика инфратузилмаси объектлари бўлган.
“Вазият мураккаб, ҳужумлар оқибатлари аниқлаштирилмоқда. Энергетиклар уларни бартарф этиш устида ишламоқда”, деди у.
“Укрэнерго” компанияси ҳужум муносабати билан фавқулодда электр таъминотини ўчириш ҳақида кўрсатма берди. Украина бош вазири Денис Шмигал Россиянинг оммавий ҳужуми натижасида 15 та вилоят зарар кўрганини айтди.
Фото: Одесса вилоятидаги Украина фавқулодда вазиятлар хизмати
Душман турли хил қуроллардан фойдаланди: дронлар, қанотли ракеталар, “Кинжаллар”. Ярадорлар ва ҳалок бўлганлар бор. Уларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, деди у.
Волинск вилоятининг Луцк шаҳрида содир бўлган ҳужумда кўп қаватли уй ва инфратузилма объектига зарар етган, бир киши ҳалок бўлган.
Фото: Одесса вилоятидаги Украина фавқулодда вазиятлар хизмати
Запорожье ва Днепропетровск вилоятида икки киши ҳалок бўлган. Житомир вилоятида уй-жойлар ва муҳим инфратузилма объектларига зарар етган. Бир аёл ҳалок бўлган.
Киев вилоятида инфратузилма объектлари, шунингдек, бир нечта хусусий уйларга зарар етган. Бир киши яраланган.
Полтава вилоятида саноат объекти ўққа тутилиши оқибатида беш киши яраланган. Лвов, Ровно ва Винница вилоятларида энергетика инфратузилмаси объектларига зарбалар қайд этилган.
Фото: Одесса вилоятидаги Украина фавқулодда вазиятлар хизмати
Одесса вилоятида энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етган, 4 киши, жумладан, 10 ёшли бола жароҳатланган. Николай вилоятида уч киши яраланган. Ивано-Франкивск вилоятида эса уч киши жароҳат олган.
Киевда ҳаво мудофаа кучлари ракеталар ва 15 га яқин дронни йўқ қилган. Вайронагарчилик ва жабрланган шахслар бўлмаган.
Бироқ ракета ҳужуми сабабли “Укрэнерго” фавқулодда электр энергиясини ўчиришга кўрсатма берди, дейди шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди