Фото: vk.com/durov
Европа комиссияси Telegram асосчиси Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишига изоҳ беришдан бош тортди ва воқеани “миллий тергов” деб атади.
“Бу миллий тергов, биз бу ҳақда изоҳ бериш ниятида эмасмиз. Франция расмийларига мурожаат қилиш лозим”, деди Еврокомиссия матбуот хизмати.
Аввалроқ ТАСС нашрининг Брюсселдаги манбаси Дуровнинг ҳибсга олиниши ЕИнинг рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунининг “руҳи ва тамойилларига” мос келишини айтган.
Суҳбатдошнинг эслатишича, ушбу қонунчилик актида операторнинг фақат юридик шахс сифатидаги жавобгарлиги кўзда тутилган ва жарималар “фақат иқтисодий хусусиятга эга”.
Ўз навбатида, компания “Telegram Европа Иттифоқи қонунларига тўлиқ риоя қилиши”, контентни модерация қилиш эса “соҳа стандартларига мос келиб, доимий равишда такомиллаштирилаётгани”ни маълум қилган эди. Шунингдек, компания бош директорининг “яшириш учун ҳеч нарсаси йўқлиги ва у мунтазам равишда Европа бўйлаб саёҳат қилиши” айтилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Венгрия бош вазири: “Украинадаги уруш 2 хил йўл билан тугайди”
Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва енгилликлар маълум қилинди
Қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди: ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Ўзбекистонда биринчи марта суяк инфаркти жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
Россия разведкачилари аскарларни қандай асирга олишди?
Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди