Фото: ТАСС
Айни пайтда Украина билан музокаралар мавзуси “ўз долзарблигини йўқотди”, дея Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.
“Турли алоқалар ҳақида кўплаб хабарлар чоп этилмоқда ва уларнинг ҳаммаси ҳам ҳақиқат эмас”, дейди Песков.
Аввалроқ президент ёрдамчиси Юрий Ушаков Россиянинг тинч йўл билан келишув бўйича таклифлари бекор қилинмаганини, бироқ ҳозирча Курск вилоятидаги жанглар туфайли музокаралар ҳақида сўз юритилмаганини айтган.
Ушаковнинг фикрича, энди “музокаралар жараёнига киришиш ўринсиз бўлади” ва мулоқотнинг келажаги вазиятга, жумладан, жанг майдонига боғлиқ.
Курск вилоятидаги жанглар 6 августдан бери деярли уч ҳафта давом этмоқда. Украина расмийлари минтақага бостириб киришни келажакдаги музокаралар позициясини яхшилаш истаги билан изоҳлаган. The Guardian манбалари Россия ҳудудига узоқ масофали қуроллар билан зарба беришни Москвани мулоқотга кўндиришнинг яна бир усули сифатида баҳолаган.
The Washington Post нашрига кўра, Россия ва Украина делегациялари Қатарда можарога барҳам бериш бўйича кенг қамровли келишув бўйича ўзаро тушунишга эришиш, шунингдек, икки ой давомида бир-бирининг энергетика объектларига ҳужум қилмасликка келишиб олиш учун учрашишни режалаштирган. Аммо Украина армиясининг Курск вилоятидаги амалиёти туфайли йиғилишга тайёргарлик жараёни тўхтатилган.
Россия ТИВнинг таъкидлашича, бундай музокаралар “бўлмаган ва келгусида ҳам бўлмайди”. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди