Фото: AP
АҚШ Грузиядаги вазиятдан норози, шу сабабли мамлакатда “рангли инқилоб” тайёрламоқда. Бу ҳақда Россия ташқи разведка хизмати (ТРХ) матбуот бюроси маълум қилди.
“Америкаликлар Грузияда ‘рангли инқилоб’ тайёрламоқда. Оқ уй 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан Грузиядаги вазиятнинг ривожланишидан жуда норози”, дейилади разведка хизмати хабарида.
Разведка хизматига кўра, бунга эришиш учун Грузиянинг ғарбпараст нодавлат ташкилотлари овоз бериш жараёнини яқиндан кузатишга кўплаб кўнгиллиларни жалб қилмоқда. Шунингдек, уларга ҳокимиятнинг маъмурий ресурслардан фойдаланишининг “муқаррар фактларини” аниқлаш ва қайд этиш вазифаси юкланган.
Идоранинг таъкидлашича, “Тбилиси майдан”ида улар овоз бериш вақтида “фирибгарлик далилларини” чоп этишни, сайлов натижалари тан олинмаслигини эълон қилишни ва ҳукумат ўзгаришини талаб қилишни режалаштирмоқда.
“Шу билан бирга, америкаликлар расмийларнинг тинч аҳолига нисбатан ‘ҳаддан ташқари’ куч ишлатишига ‘шафқатсиз’ сиёсий ва иқтисодий жавоб вариантлари устида олдиндан ишламоқда”, дея қўшимча қилган разведка хизмати.
Идора таъкидлаганидек, 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси аҳоли томонидан қўллаб-қувватланиши мумкин, чунки америкаликларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, мухолифат тарқоқ бўлиб қолмоқда ва турли кучлар томонидан яратилган коалициялар жуда заиф.
“Оқ уй бу сценарийни номақбул деб ҳисоблайди, америкаликлар “Грузия орзуси”нинг сайловолди мавқейини имкон қадар заифлаштириш учун сайловга яқин Грузия ҳукуматига босимни кучайтириш ниятида”, дея аниқлик киритган ТРХ.
Июнь ойида Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе собиқ президент Михаил Саакашвилининг “Бирлашган миллий ҳаракат” партияси аъзолари мамлакатни Украина сценарийсига амал қилишга интилаётганини айтган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди