Фото: Getty Images
PDD Holdings компанияси асосчиси ва собиқ раиси, август бошида Хитойнинг энг бадавлат инсони дея эълон қилинган Колин Хуан бир кунда 14 миллиард доллар йўқотди, деб хабар беради Forbes. Компания акциялари иккинчи чоракдаги даромадлар режадагидан кам чиққани боис қарийб 30 фоизга тушиб кетган.
PDD’нинг асосий акциядори бўлган Хуанга тегишли активларнинг соф қиймати 26 август куни 35,3 миллиард долларга қадар тушиб кетди (-28 фоиз). Айни вақтда у Forbes миллиардерлар рўйхатида 50 ўринни, Хитойнинг энг бадавлат инсонлари рейтингида эса 4 поғонани эгалламоқда — ундан олдинги қаторларда Чжун Шаншан (49,9 миллиард доллар), Чжан Имин (43,4 миллиард доллар) ва Ма Хуатенг (40,7 миллиард доллар) турибди.
PDD акциялари 26 август куни Шарқий Европа вақти билан соат 12:00 дан кейин 97,35 доллардан сотилган, бу унинг қиймати 30 фоиздан ортиққа тушиб кетганини билдиради.
PDD акциялари охирги бир йилда қарийб 22 фоизга қимматлашган Temu онлайн майдончасига эгалик қилади. Акциялар нархининг тушиб кетишига компания иккинчи чоракда даромад ва фойда прогнозларини бажара олмаганини маълум қилганидан кейин рўй берган.
PDD Holdings 30 июн куни якунланган молиявий чорак давомида акциялари 3,2 доллардан сотилганини эълон қилди — бу таҳлилчилар кутган 14,1 миллиард долларлик даромаддан камроқ (13,64 миллиард доллар).
PDD — Хитойда кутилмалари ўзи оқламаган ягона онлайн майдонча эмас. Мамлакатда ишсизликнинг ортиши ва уй хўжаликлари даромадининг камайиши фонида иқтисодий қулаш кузатилмоқда. Товарларни катта чегирмалар асосида сотувчи Alibaba’нинг ҳам соф даромади июн ойида 28,77 фоизга тушиб кетган.
Колин Хуан кейинчалик PDD Holdings’га айланган Pinduoduo компаниясига 2015 йилда асос солган. Унинг соф қиймати 2019 йилда 13,5 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 55,3 миллиард долларга етган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди