АҚШ Исроилга 50 минг тоннадан ортиқ қурол ва техника етказиб берди

АҚШ Исроилга 50 минг тоннадан ортиқ қурол ва техника етказиб берди
Фото: Getty Images
АҚШ 2023 йил 7 октябрда Ғазо секторига ҳужум бошланганидан бери Исроилга 50 минг тоннадан ортиқ қурол-яроғ етказиб берди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Исроил Мудофаа вазирлигига кўра, 500 та авиақатнов ва 107 та денгиз транспорти орқали ҳарбий асбоб-ускуна ва техника етказиб берилган. Олинган жиҳозлар зирҳли техника, ўқ-дорилар, шахсий ҳимоя воситалари ва тиббий ускуналарни ўз ичига олади.

“Таъминот давом этаётган уруш даврида Исроил мудофаа кучларининг тезкор имкониятларини қўллаб-қувватлаш учун зарур”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, АҚШ Исроилга 20 миллиард доллардан ортиқ қўшимча қурол экспортини маъқуллаган. Гап 50 га яқин Ф-15 қирувчи самолётлари ва 33 минг бирлик ўқ-дорилар ҳақида бормоқда.

“Бу Исроилнинг жорий ва келажакдаги душман таҳдидларига жавоб бериш қобилиятини яхшилаши керак”, дейилади Давлат департамент хабарида.

Ғазо секторида 7 октябрдан буён Исроил ҳужуми оқибатида 40 435 нафар фаластинлик қурбон бўлди. Улар орасида 10 980 нафар аёл ва 16 589 нафар бола бор. Ҳужумларда жами 93 534 киши жароҳатланган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар