Украина президенти Владимир Зеленский Киевнинг Россия билан урушни тугатиш режаси борлигини, у буни АҚШ президентлигига Демократик ва Республикачилар партияларидан номзодлар Камала Харрис ва Доналд Трампга етказишини айтди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужуми бу режанинг бандларидан биридир. Бу ҳақда у "Украина 2024: Мустақиллик форуми" доирасидаги матбуот анжуманида айтди.
Шунингдек, Зеленскийдан Қатарда Украинанинг энергетика инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш бўйича музокаралар Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужуми туфайли ҳақиқатдан ҳам барбод бўлган-бўлмагани ҳақида сўралган.
Август ойи бошида WashingtonPost газетаси Украина ва Россия урушаётган томонларнинг энергетика инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш бўйича муҳим келишувга эришиш учун Қатарга делегациялар юбориши кераклиги ҳақида хабар берган эди. Зеленский музокаралар онлайн тарзда ўтганини айтди.
Украина президентининг сўзларига кўра, операция тинчлик формуласининг ҳеч бир банди билан боғлиқ эмас, балки Тинчлик саммити билан боғлиқ, чунки бу «Украина ғалабаси режасининг нуқталаридан бири».
«Энергетика жуда муҳим, аммо урушни тугатиш ундан ҳам муҳим. Курск операцияси бу жараённинг босқичларидан биридир», — деди президент.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, режа дипломатик ва иқтисодий жабҳада қўшимча қадамлар, жумладан, Россияни урушни дипломатик йўл билан тугатишга мажбурловчи кучли пакетни ҳам ўз ичига олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди