12:56 / 21.09.2016
6 207

Лавров: Сурия ҲҲК БМТ гуманитар карвонига ҳужум қилиши мумкин эмас

Лавров: Сурия ҲҲК БМТ гуманитар карвонига ҳужум қилиши мумкин эмас

Сурия ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Ҳалаб яқинидаги инсонпарварлик юклари олиб кетилаётган автокарвонга ҳужум қилиши мумкин эмас, чунки улар қоронғу вақтда бомбардимон қилиш имкониятига техник жиҳатдан эга эмас, деб баёнот берган Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.

19 сентябрь, сешанбага ўтар кечаси Сурия Араб Қизил яримой жамияти ва БМТ гуманитар ташкилотлари ҳамкорликда ташкил этган инсонпарварлик юклари ортилган автокарвон Ҳалаб шаҳридан шимоли-ғарбда Урум ал-Кубро ҳудудида ўққа тутилган эди. Мазкур йўналиш Дамашқ ва қуролланган мухолифат билан келишилган бўлган. Халқаро Қизил хоч жамияти Сурия араб Қизил яримой жамиятининг бир ходими ва камида 20 нафар кўнгиллилар ҳалок бўлганини маълум қилган.

АҚШ фикрича, карвонга ҳаво зарбаларини ёки Сурия ҳукумат қўшинлари ёхуд Россия ҳарбий космик кучлари берган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Вашингтон "ҳар қандай вазиятда" жавобгарлик Москва зиммасида деб ҳисобламоқда.

Дамашқ ва Москвага нисбатан айбловнинг илгари сурилишини Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков асоссиз деб баҳолаганди.

"Бизнинг ҳарбийларимиз аллақачон, бизнинг авиация у ерда фаолият кўрсатмагани ҳақида баёнот бериб бўлишди. Сурия авиацияси эса, тунги вақт бўлгани боис, зарба бера олмас эди. Чунки, улар қоронғу вақтда учишлари учун имкониятга эга эмас. Ҳужум гуманитар юклар шарқий Ҳалабда туширилаётган вақтда юз берган", — деган Сергей Лавров "Россия-1" телеканалида.

Россиялик ҳарбий экспертлар воқеа жойида олинган суратларни ўрганиб, карвонга снарядлар тушганига оид аломатларни топишмаган. Видеолавҳаларда ёнғин излари бўлиб, у "Жабҳат ан-Нусра" террорчилик ташкилотининг Ҳалаб шарқига ҳужумини бошлаган вақтига тўғри келган.

Россия бир неча маротаба, Суриядаги авианишонларни танлашда разведка маълумотларини диққат билан ўрганиб чиқишини билдирган. Бундан аввал ҳам, Россия ҲКК самолётларининг фуқаролик иншоотларига зарба бергани тўғрисидаги хабарлар ҳам бир неча марта ўз тасдиғини топмади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавров: Сурия ҲҲК БМТ гуманитар карвонига ҳужум қилиши мумкин эмас