Фото: “creditstrategy.co.uk”
Буюк Британия ҳукумати 22 миллиард фунт стерлинглик давлат бюджетида жиддий иқтисодий ва ижтимоий муаммоларнинг “мерос”и бўлган “қора туйнуклар”ни аниқлади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Кир Стармер хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, охирги уч ойда ҳукумат қарзи 5 миллиард фунт стерлингга ошган. Стармернинг таъкидлашича, мамлакатдаги тартибсизликлар сўнгги ўн йилликлардаги муваффақиятсиз сиёсатлар натижаси бўлган вандализм, ирқчилик ва зўравонлик каби жамиятдаги жиддий муаммоларни аниқлаган.
Натижада, бош вазир октябрь ойида “оғриқли” бюджет тақдим этилиши ҳақида огоҳлантирган. У солиқ юкини мамлакат фуқаролари ва резидентлари ўртасида адолатли тақсимлаш зарурлигини таъкидлаган.
Стармернинг қўшимча қилишича, мамлакат осон ечимлар сиёсатига чек қўйиб, хатоларни тузатишга, жумладан, янги қамоқхоналар қуришга эътибор қаратиши керак.
Аввалроқ Буюк Британияда мусулмонларга қарши намойиш уюштирган фуқаролар ҳаракати полиция иштирокидаги оммавий тўқнашувларга айланиб кетгани хабар берилган эди.
Манбада айтилишича, кескинлик 29 июль куни Саутпорт шаҳрида юз берган қотиллик оқибатида келиб чиққан. Ўшанда шаҳарчада ўтказилган концерт пайтида номаълум ўспирин жиноят содир этиб, уч нафар болани пичоқлаб ўлдирган, яна беш нафар бола оғир жароҳат билан касалхонага олиб кетилган.
Саутпорт аҳолиси қотилликда мусулмон жамоасидан гумон қилган. Ўлдирилган болаларнинг қариндошлари ҳамда уларга қўшилганлар иштирокидаги норозилик ҳаракатлари тартибсизликларга айланиб кетган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди