Полиция қуролсиз афроамерикаликни отиб ўлдириши билан боғлиқ воқеадан кейин Шимолий Калифорнияда норозилик намойишлари бошланди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.
Шарлотт шаҳри аҳолиси Ламонт Скоттнинг ўлдирилишига қарши кўчаларга чиққач, полиция уларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ қўллашга мажбур бўлмоқда.
43 ёшли афроамерикаликнинг ўлдирилиши воқеаси сешанба кунига ўтар кечаси рўй берганди. Полиция шаҳар шимоли-шарқида рейд ўтказаётганида, автомобилдан тушиб келган қора танли йигитни кўрган. Уларга бу шахснинг қўлида автомат бордек кўринган.
Полиция ҳисоботида "зобитга мавжуд ўлим хавфини бартараф этиш учун" ўт очилгани қайд этилган.
Полициячилар бу эркакка биринчи ёрдамни кўрсатишга уринишган, аммо шифохонада унинг ўлими қайд этилган.
Марҳумга ўт очган полициячи ҳам қора танли экани қайд этилган.
WSOCTV телеканали хабарига кўра, Скоттнинг оиласидагилар унинг қурол олиб юрмаслигини, ўша вақтда у ўз ўғлини мактабдан олиб кетиш учун кутиб турган бўлганини айтишган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”