Фото: Hecht Museum
Исроилдаги Хехта музейига ташриф буюрган бола 3,5 минг йиллик кўзани синдириб қўйди, деб хабар беради BBC.
Кўза музейда ҳимоя ойналарисиз намойишга қўйилган — музейдагилар археологик топилмаларнинг бундай «тўсиқсиз» намойишини «жозибадор» ҳисоблаб келади.
Музей маъмуриятининг маълум қилишича, бола ва унинг оиласи экскурсия учун ташкил қилинган кўргазмага таклиф этилган. «Шундай ҳолатлар бўладики, экспонатларга қасддан шикаст етказишади ва бундай вазиятда иш полиция жалб қилинган ҳолда қаттиқ кўриб чиқилади», — дейди музей ходими Лихи Ласло.
«Аммо мазкур ҳолат бошқача. Кўзани музейга ташриф буюрган тўрт ёки беш ёшли бола синдириб қўйди ва унга кўриладиган чора ҳам шунга яраша бўлади», — дейди у.
Ҳозирда бронза даврига тегишли бўлган кўзани реставрация қилиш билан шуғулланадиган мутахассис тайинланган ва тез орада у ўз жойига қайтарилади.
Фото: Hecht Museum
Синиб қолган кўзада қадимда вино ва зайтун ёғи каби озиқ-овқат маҳсулотлари сақланган. Музей вакилларининг қўшимча қилишича, археологик қазилма ишлари давомида топиладиган керамика буюмлари одатда синган ёки қисман кавлаб олинган бўлади. Шу боис ушбу кўза ўз вақтида «ҳайратланарли топилма» эътироф этилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди