
Фото: Charly Triballeau/AP
Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп Украина қуролли кучлари Россиянинг Курск вилоятига бостириб кирганига муносабат билдирди. The Independent унинг сўзларини келтирмоқда.
«Қаранг, Украинада нима бўляпти. Улар Россияга шиддат билан киришди. Учинчи жаҳон уруши бўлади», — деди Трамп.
Трампнинг фикрича, Украинанинг Россия ҳудудига ҳужуми янги жаҳон уруши бошланиши эҳтимолини ҳар қачонгидан-да оширган.
У анъанасига содиқ қолиб, Жо Байден ва унинг атрофидагиларни қоралаган — айнан уларнинг ноқобиллиги туфайли учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар