date
views 68

Хакерлар Мбаппенинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасини бузиб, Месси ва “Тоттенҳэм”ни ҳақорат қилди

Хакерлар Мбаппенинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасини бузиб, Месси ва “Тоттенҳэм”ни ҳақорат қилди
Франция терма жамоаси ва “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Х ижтимоий тармоғидаги (собиқ Twitter) расмий саҳифасига хакерлар томонидан бузиб кирилди, деб хабар бермоқда Mirror нашри.

Манбага кўра, саҳифага кирилгач “MBAППЕ” токени 90 000 та сотилгани, футбол жамоаларига нисбатан турли ҳақоратлар, Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасидаги рақобат ҳақидаги изоҳлар ёзилган.

Постлардан бирида “Криштиану Роналду — барча даврларнинг энг буюк футболчиси. Бу митти (Лионель Месси) менинг дунёдаги энг яхши футболчим эмас”.

Хабарларга кўра, хакерлар “Тоттенҳэм” клубига ҳақоратомуз сўз билан таъриф берган, Мбаппе “Манчестер Юнайтед” мухлиси экани ва уларга қўшилишни режалаштираётганини, шунингдек, сиёсий мавзуларда бир нечта постлар жойлаган.

Бу постларнинг барчаси кейинчалик саҳифадан ўчириб ташланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хакерлар Мбаппенинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасини бузиб, Месси ва “Тоттенҳэм”ни ҳақорат қилди