Фото: Getty Images
28 август, чоршанба куни кечқурун «Дождь» телеканали хабарига кўра, 90 дан ортиқ ҳиндистонлик Украинада Россия томонида жанг қилиш масаласида алданиб қолган, улардан камида саккиз нафари ҳалок бўлган ва жасадлари ҳали ҳам ўз ватанларига қайтарилмаган. Телеканал бу ҳақда Ҳиндистон парламенти депутати Викрамжит Сингх Саҳнайбга таяниб маълум қилди.
Депутатнинг сўзларига кўра, Украина билан урушга бориб қолган Ҳиндистон фуқароларининг аксарияти иш билан таъминлаш баҳонасида Россияга таклиф қилиниб, кейин эса таржимонларсиз Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбур бўлмоқда. Шу билан бирга, одамлар кўпинча ўша жойга етиб борганидан кейингина фронтда эканини тушунади.
«Дождь» телеканали Украинада ўлдирилган ҳиндистонликлардан бири Рави Муннинг ота-онаси билан боғланди ва улар ўғлини Россия транспорт компанияларидан бирига жойлаштиришга ваъда берганликларини айтишди, бироқ Россияга келганидан сўнг Мун оиласи билан фронтдан туриб боғланган.
Июл ойида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Москвага ташрифи ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви чоғида Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган ҳиндистонликларни демобилизация қилиш ва янги ёллашларнинг олдини олиш борасида саволларни кўтарган эди. Путин иккала масалани ҳал қилишда ёрдам ҳақида ваъда берди, бироқ бу ҳали ҳам Украинада жанг қилаётган ҳиндларнинг ҳолатига таъсир қилмади, дея таъкидлайди «Дождь». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари