15:52 / 29.08.2024
81

Зеленский: Покровск яқинидаги вазият «жуда оғир»

Зеленский: Покровск яқинидаги вазият «жуда оғир»
Фото: Sergei Chuzavkov
Украина президенти Володимир Зеленский Донецк вилоятида жанговар ҳаракатлар кузатилаётган бошқа ҳудудлар каби Покровск яқинидаги вазият ҳам «ўта оғир» эканини айтди. «Россиянинг асосий саъй-ҳаракатлари ва энг катта кучлари у ерда тўпланган, ҳозир бизнинг ҳар бир бўлинмамизнинг барқарорлиги, йўқ қилиш қобилиятимиз ҳозир жуда муҳим», деди у 28 август, чоршанба куни кечки видеомурожаатида.

Курск вилоятида ҳужум давом этмоқда

Украина раҳбари, шунингдек, Украина қуролли кучларининг Курск вилояти ҳудудида ҳужум операцияси давом этиши ва россиялик ҳарбий хизматчилар асирга олингани ҳақида маълум қилди. «Биз Украина чегараси яқинидаги маълум ҳудудларда назоратимиз ҳудудини кенгайтиришда давом этмоқдамиз, ҳар куни бўлгани каби, алмашиш фонди тўлдирилмоқда», деди у Россия Федерациясининг Украинага қарши кенг кўламли уруши 917-кунида.

Зеленский Украина армияси томонидан Россия ҳудудида юзага келтирилган «барча кескинлик» Россия қуролли кучларига Донецк вилоятига қўшимча кучлар юборишга имкон бермаслигига ишонч билдирди.

Россиянинг Купянскка ҳаво ҳужуми

Бундан ташқари, Украина президенти Россиянинг Харкив вилояти Купянск шаҳри марказига бошқариладиган ҳаво бомбаси билан берган зарбаси натижасида қурбонлар ҳақида маълум қилди. Харкив вилоят прокуратурасининг хабарида айтилишича, ҳужум натижасида камида 16 киши, жумладан беш нафар полициячи яраланган. Дастлабки маълумотларга кўра, зарба ФАБ-500 авиабомбаси билан берилган. Турар жой бинолари, хўжалик иншоотлари, автомашиналар, дўконлар, маъмурий бинолар ва бошқа объектлар зарар кўрган. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский: Покровск яқинидаги вазият «жуда оғир»