10:20 / 30.08.2024
50

Макрон Дуров бўйича янги баёнот берди

Макрон Дуров бўйича янги баёнот берди
Фото: бм.ге
Франция президенти Эммануэл Макрон Telegram асосчиси Павел Дуров Францияга келганидан бехабар бўлгани ва у билан учрашишни режалаштирмаганини айтди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Аввалроқ Франциянинг Le Figaro ва бошқа бир қатор нашрлари ҳибсга олиш чоғида Дуров уни Макрон билан кечки овқатни режалаштирган Елисей саройида кутишаётганини айтганди.

Мен жаноб Дуровнинг Францияга ташриф буюрганидан мутлақо бехабар эдим... Кимнидир таклиф қилганим ҳақидаги гап ёлғон... Дуров билан ўтган ҳафта охирида ҳам, кейинги кунларда ҳам учрашишим керак эмас эди. Унинг Францияга келмоқчи эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас эдим”, деди Макрон.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, у Дуровга Франция фуқаролиги берилгани учун “тўлиқ масъулиятни ўз зиммасига олади”.

Биз бу қарорни 2018 йилда қабул қилганмиз ва мен уни мутлақо асосли деб ҳисоблайман. Таниқли бизнесменлар, спортчилар, санъаткорларга фуқаролик беришни тўғри деб биламан”, деди у.

Telegram асосчиси Россия, Франция, БАА, Сент-Китс ва Невис фуқаролигига эга. Франция паспортини у 2021 йилда “Фахрий хорижлик” сифатида олган.

Дуровнинг ҳибсга олиниши ва озод қилиниш шарти

Telegram асосчиси 24 август куни Озарбайжондан Парижга шахсий самолётида борганда Ле Бурже аэропортида қўлга олинди. У француз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан Telegramъда кибер ва молиявий жиноятлар масалаларида ҳамкорлик қилишдан бош тортганликда айбланди.

Париж суди уни платформага алоқадор аввал эълон қилинган 12 та ҳуқуқбузарликдан 6 тасида, жумладан, ҳукумат билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишда, болалар порнографиясини тарқатишда, наркотрафикда иштирок этишда, шунингдек, уюшган гуруҳ таркибидаги фирибгарликда айблади. 29 август куни у 5 миллион евро миқдорида гаров тўлаш, ҳафтада икки марта полиция участкасига келиш, Францияни тарк этмаслик шарти билан озод қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макрон Дуров бўйича янги баёнот берди