21:10 / 30.08.2024
31

Ҳиндистонда “ўғрилар учун мактаблар” оммалашмоқда

Ҳиндистонда “ўғрилар учун мактаблар” оммалашмоқда
Фото: Shutterstock
Ҳиндистон провинцияларида ноқонуний таълим муассасалари оммалашиб бормоқда. Камбағал оилаларнинг ота-оналари ўсмир фарзандларини тажрибали жиноятчилар бадавлат тўйларда меҳмонлардан ўғирлик қилишга ўргатадиган “мактаб”га юбориш учун катта маблағ жамғармоқда, деб ёзади South China Morning Post.

Нашрга кўра, бу амалиёт Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Мадҳя-Прадеш штатидаги бир қанча қишлоқларда кенг тарқалган. Ота-оналар ўз фарзандларини, одатда, 12-13 ёшда маҳаллий жиноий гуруҳларга ўргатиш учун жўнатади, у ерда уларга чўнтак ўғрилик, одамлар гавжум жойларда сумкаларни ўмариш, полициядан қочиш, калтакланиш ва бошқа “мавзулар”га дош беришга “ўргатилади”. Шунингдек, болаларга қимор ўйнаш ва спиртли ичимликларни сотиш ўқитилади.

Бундай “мактаб”ларда “билим олиш” нархи 200-300 минг рупий (2400-3600 АҚШ доллари)ни ташкил қилади, аммо “битирувчилар” даромади бу миқдордан 5-6 баравар ошиши мумкин. Бундан ташқари, жиноий гуруҳлар ҳар йили ота-оналарга ўз фарзандларининг фаолияти учун 300-500 минг рупий (3600 доллар) миқдорида “тўлов” тўлайдилар.

Полиция маълумотларига кўра, Ҳиндистон бўйлаб бундай мактабларнинг 300 дан ортиқ “ўқувчиси” тўй ўғирликлари билан шуғулланган.

8 август куни Ҳиндистон шимоли-ғарбидаги Жайпур шаҳрида ўтказилган дабдабали тўй чоғида ўғри 15 миллион рупий (180 минг доллар)лик заргарлик буюмлари ва 100 минг рупий нақд пулни ўғирлаб кетган.

Март ойида ўғрилар мактабини тамомлаган 24 ёшли безори Ҳиндистон шимолидаги Гургаон шаҳридаги тўйдан бир халта тақинчоқларни ўғирлаб кетган.

Полиция инспектори Рамкумар Бҳагатнинг айтишича, ҳуқуқбузарларнинг аксарияти вояга етмаганлар бўлгани учун полиция учун чора кўриш “жуда қийин” кечмоқда.

Ҳиндистонда ўғирликда айбланганлар етти йилгача қамоқ жазоси ва жаримага тортилиши мумкин. Бироқ мамлакат ҳуқуқ тизими вояга етмаганлар жиноятига нисбатан юмшоқроқ бўлиб, тузатиш ва тарбиялашга урғу беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда “ўғрилар учун мактаблар” оммалашмоқда