22:00 / 30.08.2024
14

Исроил Ғазо жанубида “операция” якунланганини маълум қилди

Исроил Ғазо жанубида “операция” якунланганини маълум қилди
Фото: AFP
Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги операция якунланганини маълум қилди. “Ҳарбийлар олти километрга яқин олтита туннелни вайрон қилди, 250 дан ортиқ террорчини йўқ қилди ва олти нафар гаровга олинганларнинг жасадини қайтарди”, дейилади Исроил армияси хабарида.

Шунингдек, ҳарбий операция давомида 98-дивизия кучлари Хон Юнус ва Дайр ал-Балоҳ ҳудудларида ҲАМАСнинг ўнлаб инфратузилма объектларини йўқ қилган.

Аввалроқ исроиллик ҳарбийлар Ғазода ҲАМАС асирлигида ҳалок бўлган олти нафар гаровга олинган жасадларни топиб, Исроилга қайтарган эди.

Ғазо жанубидаги Хон Юнус шаҳарчасидаги операция август ойида Исроил армияси ҳудудда “террорчилар ва террор инфратузилмаси” борлиги ҳақидаги разведка маълумотларини олганидан кейин бошланган эди.

Исроил мудофаа кучлари Ғазода тинч аҳоли манзилларига ҳужумларни ўз ичига олган “Темир қиличлар” операциясини бошлаган. Исроил анклавни тўлиқ блокадага олган: сув, электр энергияси, ёқилғи, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш тўхтатилган.

Бунга параллел равишда Исроил-Ливан чегарасидаги вазият ёмонлашди, Исроил армияси ва Ливан “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати жангчилари ҳар куни бир-бирларининг позицияларини ўққа тутмоқда. Ливан ТИВ маълумотларига кўра, мамлакат жанубида 100 мингга яқин одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган. Исроил томонининг хабар беришича, Исроил шимолининг 80 мингга яқин аҳолиси худди шундай вазиятга тушиб қолган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Ғазо жанубида “операция” якунланганини маълум қилди