Фото: “news.ru”
Москва яқинида ўтказилган рейддан сўнг МДҲ давлатлари ва Африкадан келган 120 нафар муҳожир Россиядан чиқариб юбориладиган бўлди.
“Москва яқинидаги Пушкино шаҳрида полиция омбор мажмуасини текшириш чоғида миграция қонунчилиги бузилиши ҳолатларини аниқлади”, дейилади хабарда.
Россия ИИВнинг “Пушкинское” миграция департаменти ходимлари Россия гвардияси кўмагида ноқонуний миграцияни аниқлаш ва унга чек қўйиш доирасида МДҲ давлатларида ва Африкадан келган муҳожирлар бўлган омборни текширди.
Рейд давомида 120 нафар чет эл фуқаросига нисбатан Россия ҳудудида бўлиш режимини бузганликлари учун маъмурий баённомалар тузилган, шундан 19 нафар муҳожир Россиядаги ноқонуний меҳнат фаолияти учун ва яна бири маъмурий жазони ижро этишдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка тортилган.
“Ҳар бир чет эл фуқаросига Россиядан депортация қилиш билан беш минг рубль миқдорида жарима белгиланди. 31 нафар мигрант суд қарори ижро этилгунга қадар ихтисослаштирилган муассасага жойлаштирилди”, дейилади Россия ИИВ хабарида.
Айни пайтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ноқонуний миграция ташкилотчиларини аниқлаш ва қўлга олишга қаратилган қўшимча чоралар кўрилмоқда.
8 август куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда ноқонуний мигрантларга тегишли янги миграция депортацияси режимини жорий этиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Қабул қилинган қонун назорат остидаги шахслар реестрини яратишни назарда тутади. Депортацияга қадар чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс махсус муассасага жойлаштирилади. У мамлакатни тарк этгач, режим ўз фаолиятини тўхтатади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари