19:45 / 31.08.2024
32

Қўшма Штатлар F-16 техникларини Украинага юборишдан бош тортди

Қўшма Штатлар F-16 техникларини Украинага юборишдан бош тортди
Фото: Shutterstock
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти хавфсизлик нуқтайи назаридан Украинага F-16 қирувчи самолётлари ва бошқа ҳарбий техникани сақлаш учун америкалик мутахассисларни юборишдан бош тортди. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) манбаларга таяниб хабар берди.

Нашр суҳбатдошларига кўра, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши техник ходимларни юборишни ўта хавфли деб ҳисоблаган, чунки Россия “Украинадаги америкалик пудратчиларни нишонга олиши” мумкин, бу эса можаронинг кучайишига таҳдид солади.

Оқ уй Европа давлатлари F-16 ни сақлаб қолиш учун барча масъулиятни зиммасига олишига умид қилмоқда. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар келажакда ўз мутахассисларини юборишни истисно қилмаган.

Бироқ улар ҳозир у ерга бормайдилар”, дейди манбалар WSJ’га.

Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Шон Саветтга кўра, мазкур масала кўриб чиқилмоқда, аммо ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.

Июль ойи охирида Украина ваъда қилинган 80 та F-16 қирувчисидан олтитасини олган эди. Нашрнинг таъкидлашича, уларни фуқаро техникларисиз иш тартибида сақлаш мураккаб.

Жорий ҳафтада Украина биринчи F-16 қирувчи самолётини йўқотгани ва учувчи Алексей Меснинг ўлими ҳақида хабар берилган эди. Самолёт ҳалокати ва учувчи ҳалок бўлганини Украина Қуролли кучлари Бош штаби тасдиқлаган.

CNN телеканалига кўра, Мес ва яна бир учувчи Андрей Пилшчиков Украинанинг F-16 қирувчи самолётларини олиш кампаниясининг юзи бўлган. Пилшчиков 2023 йилда машғулот парвози вақтида ҳалокатга учраган. Машғулотлар вақтида CNN телеканалига берган интервьюсида Алексей Мес у ва бошқа украиналик учувчилар машғулотларнинг қисқартирилган версиясидан ўқишлари кераклигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қўшма Штатлар F-16 техникларини Украинага юборишдан бош тортди