22:42 / 31.08.2024
15

Бишкек шаҳрида Қирғизистон президентининг янги қароргоҳи очилди

Бишкек шаҳрида Қирғизистон президентининг янги қароргоҳи очилди
Фото: 24.kg
30 август куни Бишкекда Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг янги қароргоҳи «Интимоқ Манас Ўрда» очилди.

Қирғизистон президенти Администрацияси раҳбари Қанибек Туманбоев мазкур объектнинг хусусиятлари ҳақида сўзлаб берди.

Унинг сўзларига кўра, бинонинг умумий майдони 39 минг 700 квадрат метрни ташкил этади, у беш қаватли ва ертўладан иборат. Шифт баландлиги 14 метрга етадиган биринчи қаватнинг фойесида расмий тадбирларни ўтказиш учун 11 та хона мавжуд. Бинонинг умумий баландлиги 71 метрга тенг.

Унинг қўшимча қилишича, бино дизайнини яратишда маҳаллий ва турк мутахассислари иштирок этган. Қурилишга 3 мингдан ортиқ киши жалб қилинган.

Объектнинг қурилиш қиймати номаълум, бу барча ҳисоб-китоблардан сўнг эълон қилиниши таъкидланмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бишкек шаҳрида Қирғизистон президентининг янги қароргоҳи очилди