Фото: KCNA
Россия президенти Владимир Путин КХДР етакчиси Ким Чен Инга 24 бош Орлов йўртоқиларини совға қилди. The Times газетасининг ёзишича, бу Шимолий Корея етакчиси ёқтирадиган от зоти ҳисобланади.
«Ким Чен Ин Россиядан янги зотдор отлар партиясини қабул қилиб олди. Бу Шимолий Корея етакчиси ва президент Путин ўртасидаги яқинлик кучайиб бораётганидан далолат беради», — дейилади хабарда.
«Росселхознадзор»нинг Приморск минтақалараро бошқармасининг маълум қилишича, отлар 25 август куни олиб кетилган. 19 бош айғир ва бешта байтал Владимир вилоятида карантиндан ўтган, кейин эса Приморскдаги «Хасан» темирйўл ўтказиш пунктига олиб келинган.
«Отларнинг барчаси чипланган. Чиплар мавжудлиги сканерловчи қурилма орқали текширилган. Микрочип отлар алмаштириб қўйилишига йўл қўймайди ва улар тоза наслдан эканини билдиради», — дея таъкидланади «Росселхознадзор» хабарида.
Путин Ким Чен Инга биринчи марта от совға қилмаяпти — 2022 йил кузида Пхенянга 30 бош от олиб келинган эди. «Уларнинг қиймати Ким учун рамзий: отлар ўзи ва оиласи атрофида яратган шахсга сиғинишда муҳим рол ўйнайди», — деб ёзади The Times.
Россия президенти июн ойида Пхенянга ташриф буюрганди. У КХДР етакчиси билан бирга стратегик ҳамкорликка оид битимни имзолаган бўлиб, улар ҳар иккисидан бирига нисбатан тажовуз амалга оширилса, бир-бирига ёрдам бериш мажбуриятини олади. Шунингдек, Путин ва Ким Чен Ин совға алмашишган эди: Россия президенти Шимолий Корея етакчисига унинг бобоси Ким Ир Сен портретини совға қилган ва бунга жавобан ўзининг портрети ҳамда соғлиқ тилаклари битилган бюстни қабул қилиб олганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди