Фото: РИА Новости
Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар мухолифлари бундай ёндашув оқибатларини тушунишлари керак, дея Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров РТ телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Россия президенти Владимир Путин бир ярим йил олдин музокаралар мавзусига тўхталиб ўтган эди, у биз бунга қарши эмасмиз, деб айтган. Қарши бўлганлар қанча вақт кечиктирса, шунчалик қийин бўлишини тушунишлари керак”, деди Лавров.
Унинг қайд этишича, Истанбулда Россия-Украина уруши бошланганидан кўп ўтмай бўлиб ўтган музокаралар чоғида келишувга эришиш жуда осон бўлган, бироқ Украина буни истамаган.
Москва музокараларга тайёр эканини бир неча бор билдирган, бироқ Киев уларга қонунчилик даражасида тақиқ жорий қилган.
Июнь ойида Россия президенти Владимир Путин Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш ташаббуслари билан чиққан эди. Унга кўра, Украина қўшинлари Россиянинг янги ҳудудларидан олиб чиқиб кетилгандан сўнг Москва зудлик билан ўт очишни тўхтатади ва музокараларга тайёрлигини эълон қилади.
Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, Киев НАТОга аъзо бўлиш ва демилитаризация ва денасификацияни амалга ошириш ниятидан воз кечишини эълон қилиши, шунингдек, нейтрал, қўшилмаслик ва ядросиз мақомни қабул қилиши керак. Давлат раҳбари Россияга қарши санкциялар бекор қилинишини ҳам эслатиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди