Фото: NASA
NASA олимлари Ерга яқин фазода қуёш елканини ёйиш бўйича уриниши муваффақиятли амалга оширилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, янги технологиянинг синови 2023 йил апрелда учирилган Advanced Composite Solar Sail System (ACS3) бортида амалга оширилган.
Қуёш елканининг ўлчами теннис кортининг ярмидек келади — у 80 метр квадратли полотно шаклида қурилма. Елкан материали фотонларни тутиб қолишга мўлжалланган. Фотонларнинг массаси бўлмасада, улар объект билан тўқнашувда импулс ҳосил қилиши мумкин.
ACS3 космик кемаси бир неча ҳафта давомида синовлар олиб боради, бу эса жамоага елканнинг космосдаги манёврчанлигини кузатиш имконини беради.
Орбитани кўздан кечириш асносида тадқиқотчилар қуёш елканлари билан жиҳозланадиган келажакдаги миссияларни лойиҳалаш ва бошқаришда аниқроқ тасаввурга эга бўлади.
«Тажрибалар давомида олинган маълумотлар космик об-ҳаводан огоҳлантирувчи, астероидлар разведкасини олиб борадиган сунъий йўлдошларга ўрнатиладиган йирик қуёш елканларини лойиҳалаштиришга хизмат қилади», — дейилади миссия хабарида.
Орбитага жойлаштирилган космик аппарат баландлиги Халқаро космик станциядан қарийб икки баробарга катта. Қуёш елканига ўрнатилган камералар ёрдамида олинган суратлар 4 сентябр куни эълон қилиниши кутилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди